Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси Германия Суперкубоги учун баҳсда “Вольфсбург”га қарши баҳс юритади.
Мазкур беллашув олдидан мюнхенликлар етакчиларидан бири Роберт Левандовски клуб расмий сайтига ўзининг рақиб борасидаги фикрлари билан бўлишди.
- “Вольфсбург” – жуда жиддий рақиб. Бу жамоадан тажовузкор ўйинни кутиш мумкин. Янги бошланадиган мавсумда ҳам агар “бўрилар” ўз таркибларини сақлаб қолиб, уни кучайтира олишса, “Вольфсбург”дан чемпионлик учун ҳам жиддий курашни кутиш мумкин. Шу боисдан мазкур клубга қарши жиддий ҳозирлик кўриш лозим, - дейди маҳоратли ҳужумчи.