"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Челси"га қарши кечадиган Англия Суперкубоги баҳси олдидан жамоа дарвозабони Петр Чехни мақтаб ўтди.
"У ван дер Сарнинг "МЮ"даги йўлини такрорлаши мумкин. Ван дер Сар ҳам анча ёши ўтиб қолгач "Фулхэм"дан "МЮ"га ўтган ва узоқ йиллар давомида кучли ўйин намойиш қилган эди.
Петр ҳам бу ишни уддалай олади. У машғулотларда ажойиб ўйин кўрсатмоқда", - дейди мураббий.