"Нью-Йорк Сити” клуби ярим ҳимоячиси Андре Пирло ўзининг собиқ жамоаси “Ювентус”га Италия Суперкубогида ғалаба тилади.
“Италия Суперкубогини томоша қилишга ҳаракат қиламан. Хитойда ўтадиган бу ўйин ниҳоятда муҳим. У ер жуда ҳам иссиқ. Умид қиламанки, “Ювентус” ғалаба қозонади”, - дейди Пирло.
Эслатиб ўтамиз, Италия Суперкубоги учун баҳс 8 август куни “Ювентус” ва “Лацио” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.