Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Баҳо:
+ | -

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилишида бир қатор футболчи ва мураббийларга нисбатан санкциялар қўлланилди.

Олий Лига

«Пахтакор»га қарши 16-тур учрашувида рақиб футболчисига оёғи билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Олмалиқ» дарвозабони Владимир Фомичев икки ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.

«Навбаҳор» бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов «Машъал»га қарши 16-тур ўйинида захира ҳакамини туртиб юборгани ва ҳакамлар бригадаси шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун жаримага тортилиб, огоҳлантирлди. Шунга ўхшаш ҳолат яна такрорланадиган бўлса эгаллаб турган вазифасидан озод этиш масаласи кўриб чиқилади.

«Локомотив» клуби маъмури Бахтиёр Исмоилов «Металург»га қарши 16-тур ўйинида ҳакамлар бригадаси шаънига ҳақоаратли сўзларни ишлатгани учун жаримага тортилди.

Кубок

«Цементчи» ҳужумчиси Азизхон Ибрагимов «Пахтакор»га қарши ¼ финал дастлабки ўйинида рақиб футболчисини ҳақорат қилгани учун учта ўйинга дисквалификация қилинди.

«Пахтакор» ҳимоячиси Мурод Ҳолмуҳамедов «Цементчи»га қарши ¼ финал дастлабки ўйинида рақиб ўйинчисига нисбатан агрессив ҳатти-ҳаракати учун учта ўйинга дисквалификация қилинди.

Ёшлар Биринчилиги

«Қўқон-1912» ҳимоячиси Азамжон Самижонов «Пахтакор»га қарши 2-турнинг қолдирилган ўйинида рақибига нисбатан ўта қўпол ҳатти-ҳаракати учун 2та ўйинга четлатилди.

Биринчи Лига

«Локомотив БФК» ҳужумчиси Суннатулла Саидов «Ғиждувон»га қарши 17-тур ўйинида рақиб футболчисига нисбатан агрессив ҳатти-ҳаракати учун учта ўйинга четлатилди.

«Цементчи» дарвозабони Баходиржон Йигиталиев «Ёзёвон-Лочинлари»га қарши 18-тур учрашувида ҳакам ёрдамчисини ҳақорат қилгани учун учта ўйинга четлатилди.

«Чуст-Пахтакор» мураббийи Леонид Сенкевич «Уз-Донг-Жу»га қарши 18-тур ўйинида ҳакам ёрдамчисини ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди.

«Пахтакор-2» ҳимоячиси Диан Талхатов «Оқтепа»га қарши 18-тур ўйинида бош ҳакамни ҳақарат қилгани учун 3та ўйинга четлатилди.

«Пахтакор-2» жамоаси бошлиғи Шуҳрат Раҳмонқулов «Оқтепа»га қарши 18-тур учрашувида бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзларни ишлатгани учун жаримага тортилди ва огоҳлантирилди.

«Пахтакор-2» мураббийи Жасур Абдураимов Оқтепа»га қарши 18-тур ўйинида ҳакамлар бригадаси шаънига ҳақоратли сўзларни ишлатгани учун 2та ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:36, 06.08.2015.
Ўқилди: 3714 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.