“Рома” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жервиньо янги мавсумни ўз клубида бошлайдиган кўринади.
“Рома” “Сельта”нинг Жервиньо трансфери бўйича билдирган таклифини рад этган, деб хабар қилади Football Italia га асосланиб Football.ua.
Хабарга кўра, ивуарлик футболчи Римни тарк этиши мумкин, аммо “Сельта” билдирган таклиф “жалороссилар”ни қониқтирмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввал Жервиньонинг “Ал-Жазира”га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган, бироқ БАА клуби вингернинг ҳаддан ташқари юқори молиявий талаблари сабаб трансферни амалга оширишни истамаганди.