“Реал” ёзги трансфер бозорининг қолган қисмида янги ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмаяпти, деб ёзмоқда Marca га таяниб Sports.ru.
Мадрид клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес таркибда ўзгартиришлар қилиш имкони бўлиши учун раҳбарият билан учрашув вақтида янги форвард сотиб олишни сўраган. Аммо “Реал” раҳбарияти жамоанинг ҳужум чизиғи етарли даражада шаклланганини маълум қилган. “Реал” янги мавсумда ҳужумдаги Криштиану Роналду – Гарет Бэйл – Карим Бензема учлигига ишонч билдираяпти, португалиялик етакчи ва уэлслик ярим ҳимоячини алмаштириш учун заҳирадаги вариантлар эса Хесе ва Майораль бўлишлари кўзда тутилган.