Фенербахче" клуби президенти Азиз Йилдиримнинг айтишича, улар "Бавария" ва "ПСЖ" - юлдузлари Арьен Роббен ва Златан Иброҳимовичга қизиқиш билдирган эди.
"Биз "Бавария" билан Роббен борасида гаплашдик, бироқ улар футболчини сотишни исташмади", - дейди Йилдырим.
"Бизнинг спорт директоримиз Райоладан Иброҳимовичнинг трансфери ҳақида сўраганда, у Златаннинг "Фенербахче"га ўтиши мумкинлигини айтди: "Ибра "ПСЖ"да йилига 14 миллион евро олади ва парижликлар келишувни яна икки йилга узайтиришмоқчи. У шунингдек, "Милан"га ўтиши ҳам мумкин. Нима бўлишини вақт кўрсатади, аммо унинг "Фенербахче"га ўтиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас".