"Вольфсбург" яримҳимоячиси Кевин де Брюйне эртага "Манчестер Сити" футболчисига айланади, дея хабар беради Bild.
Манбага кўра, келишув суммаси 80 миллион еврони ташкил қилган.
Бельгиялик футболчи Бундеслиганинг ўтган мавсумида 34 учрашув ўтказиб 10 гол урган ва 20 голли узатма оширган.