«Манчестер Юнайтед» дарвозабон Давид Де Хеани «Реал»га сотиш ёки сотмаслик борасидаги қарорни фақат 31 август куни чиқаради, дея хабар тарқатди, Marca нашри.
Манбага кўра, англияликлар футболчининг трансферидан 40 миллион евро ишлаб олишни истамоқда. Ушбу масалада якуний қарорни "МЮ" вице-президенти Эд Вудворд қабул қилади.
Де Хеа ҳозирча АПЛнинг ушбу мавсумида бирор марта ҳам майдонга тушмади.