Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Дзюдо. Жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни якунланди

Баҳо:
+ | -

Астана шаҳри (Қозоғистон)да дзюдо кураши бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида бугун эркаклар ўртасида -90 кг. вазнда, хотин-қизлар ўртасида эса -70 кг. вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Эркаклар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада ғолибликни Донг Хан Гвак (Ж.Корея) қўлга киритди. Ҳал қилувчи финал учрашувида у россиялик Кирилл Денисовни мағлуб этди. Ушбу вазн тоифасида бронза медалларга Варлам Липартелиани (Грузия) ҳамда Машу Бакер (Япония) сазовор бўлдилар.

Бугун бўлиб ўтган беллашувларда ҳамюртларимиздан Шерали Жўраев ва Гулноза Матниёзова иштирок этишди. Шерали Жўраев дастлабки баҳсдаёқ япониялик Машу Бакерга имкониятни бой берган бўлса, Гулноза Матниёзова Венгрия ҳамда Янги Зеландия вакилларини енгиб, колумбиялик спортчига имкониятни бой берди.

Бешинчи кунги мусобақалар якунларига кўра Япония терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда бормоқда. Бугун бўлиб ўтган мусобақалардан сўнг Жанубий Корея терма жамоаси иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Улар ҳисобида ҳозирча 2 та олтин ва 3 та бронза медали мавжуд. Кучли учликни Франция терма жамоаси якунлаб турибди. Франциязлар ҳисобида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали бор. Ўзбекистон терма жамоаси битта бронза медали билан 120 давлат орасида 17-ўринда боряпти.

29 август куни эркаклар ўртасида -100 кг. вазнда, хотин-қизлар ўртасида эса -78 кг. вазн тоифасида беллашувлар ўтказилади. Шу куни ҳамюртларимиздан Рамзиддин Саидов совринли ўринлар учун курашга киришади.

Шавкат Жалилов

Манба: olympic.uz
Киритилди: 20:34, 28.08.2015.
Ўқилди: 4180 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик