Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Муроджон Алиев “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг спорт ишлари бўйича биринчи ўринбосари Алиев Муроджон Бокиевич “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони билан Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг спорт ишлари бўйича биринчи ўринбосари Алиев Муроджон Бокиевич “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Таъкидлаш керакки, Муроджон Алиев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг “Пахтакор” клуби таркибида футболчилик фаолиятини олиб борган. “Пахтакор” таркибида 11 мавсум давомида (1988, 1991 — 2000) ҳаракат қилган Алиев фаолияти сўнггида Бекабоднинг “Металлург” (2001 йил) ҳамда Тошкент вилоятининг “Дўстлик” (2002 йил) жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида эса 6 учрашувда майдонга тушган.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 21:54, 28.08.2015.
Ўқилди: 2681 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.