“Орол” – “Оқ-тепа” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Элдор Сакаев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Учрашув оғир кечишини билган эим. “Орол” ўз майдонида яхши ўйин намойиш этмоқда. “Орол”га кетма-кет 4 та мағлубият салбий таъсир қилгани кўриниб турди. Бугун мезбонларга омад кулиб боқмади. Нукусликларни яхши биламан, жамоа ҳам, бош мураббийи ҳам анча яхши. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.
Бундай вазият бизда ҳам бўлган. Ғалабадан жуда хурсандман. Омад бизга кулиб боққанига шукр қиламан.
- Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳакамга баҳо берадиган назоратчилар бор. Мен уларга бахо бера олмайман.
- “Орол”нинг мағлубиятига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Шунчаки омад келмади. Бу жамоа яхши ўйнади, лекин барибир омад биз томонда эди.
- Ўйин қўпол бўлмадими, нима деб ўялйсиз?
- Ўйин ҳар доим шунақа бўлади. Иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишни хоҳлаган ўйин шундай муросасиз ва қўпол ўтади. Бугун ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишни истади.
- “Оқ-тепа”ни мақсади Олий лигами?
- Худо хоҳласа. Бизнинг мақсад ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш!
- “Оқ-тепа” шу пайтгача “Орол”ни сафарда ютмаган эди? Бу биринчиси бўлди?
- Албатта, ҳар қандай ёқимсиз статистика бир куни тўхтайди.
- “Орол”да қайси футболчини алоҳида кўрсатган бўлардингиз?
- Турдиев ва марказдаги иккита ярим ҳимоячини ўйини менга ёқди.
- Жамоангиз сиз кутган ўйинни намойиш қилдими?
- Йўқ! Мен бу ўйиндан чиройли ўйин кутмаган эдим. Бизга натижа керак эди ва бунга эришдик ҳам.
Фурқат Юсупов, Адил Алланиязов
Манба: www.Furkat.uz