“Орол” – “Обод” учрашувидан сўнг мезбонлар ҳимоячиси Мурат Абдимуратов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Жамоамиз қўлдан келганича ҳаракат қилди. Лекин бироз қизишиб кеттик. Ҳакамнинг хатолари, бунинг устига мухлисларнинг ҳакамга бўлган эътирози туфайли ҳам бироз қизишиб кеттик. Пенальти берилмагани ҳам ҳакамнинг хатоси эди. Ҳакам ўйин тизгини бошидаёқ қўлдан чиқариб бўлган эди. Бундай савиясиз ҳакамлик билан ривожланиб бўлмайди.
Учрашувдан олдин фақат ғалабани мақсад қилган эдик. Худо хоҳласа кейинги ўйинларда ғалаба учун ҳаракат қиламиз ва мухлисларимизни хушнуд қиламиз деган умиддаман.
Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz