Мадриднинг "Реал" клуби "МЮ" дарвозабони Давид Де Хеани сотиб олиш умидини узмаяпти. Хабар қилинишича, "Қироллик клуби" Де Хеани сотиб олишга шу қадар ишонмоқдаки, сешанба куни дарвозабоннинг тақдимот маросимини ўтказишга тайёрланмоқда.
Давид Де Хеа 31 августда Испания терма жамоаси йиғинида бўлади. Ўша вақтда "Реал" вакиллари музокараларни якунлашга умид қилмоқдалар. "МЮ" эса ўз навбатида Де Хеа учун 40 миллион евро талаб қилмоқда. Бироқ дарвозабоннинг манкунианликлар билан шартномаси келаси йил якунига етиши туфайли, "Реал" 25 миллион евро тўлашини билдирган, холос.