Ҳимоячи Тайлер Блэккетт “Манчестер Юнайтед”дан “Селтик”га кўчиб ўтди, деб хабар бермоқда Sports.ru.
Клублар футболчи ижараси борасида келишиб олишган ва унга кўра Блэккет мавсум охиригача Шотландия чемпионатида ҳаракат қилади.
Ёш футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун “МЮ” уни ижарага беришга қарор қилган.