Фаластин терма жамоаси биринчи марта ўз ҳудудида расмий учрашувини ўтказади, дея хабар беради The National.
ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Фаластин - БАА ўртасидаги учрашув 8 сентябрь Иордан дарёсининг Ҳарбий қирғоғида бўлиб ўтади. Фаластин терма жамоаси аввал уй учрашувларини нейрал майдонларда ўтказар эди. Фаластин Исроилни ФИФАдан ўчириш ҳақидаги давосидан сўнг, ФИФА байроғи остидаги уй учрашувларини ўз ҳудудида ўтказиш ғуқуқини қўлга киритди.
Ушбу учрашув учун Тель-Авив ўзи билан дипломатик алоқалари бўлмаган БАА ўйинчиларини Ғарбий Қирғоққа ўтказишга мажбур. Бундан ташқари Исроил автомномиянинг яна бир қисми - Ғазо секторидан ҳам футболчиларни Ғарбий қирғоққа ўтказишига тўғри келади.