Танлов ҳақида. УЕФА талқини бўйича энг яхши футболчини аниқлаш - бу ушбу ташкилот президенти Мишель Платини ва ESM (Европа спорт нашрлари ассоциацияси)нинг қўшма лойиҳаси. 54 нафар журналист (жумладан, Россиянинг «Спорт-Экспресс» нашри вакили)дан иборат ҳакамлар ҳайъати аввалига 35 нафар даъвогарни аниқлайди. Кейинчалик номзодлар рўйхати қисқартирилиб, 10 нафар футболчи қолади. Сўровнинг финал босқичига эса 3 нафар энг кўп овоз олган даъвогар чиқади.
2010|2011 - Лионель Месси («Барселона»)
2011|2012 - Андрес Иньеста («Барселона»)
2012|2013 - Френк Рибери («Бавария»)
2013|2014 - Криштиану Роналду («Реал»)
2014|2015 - Лионель Месси («Барселона»)