Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Танишинг: “Цементчи” жамоаси уй стадиони

Баҳо:
+ | -

Биринчи лига клублари орасида стадионлари борасида мақтана оладиганлари жуда кам. Ўша камларининг бири Қувасойдаги “Цементчи” стадионидир. Бир неча йиллик танаффусдан кейин яна лигага қайтган Абдумалик Ҳакимов жамоаси ҳақида бир янгилик. Маълум бўлишича, раҳбарият келаси йил клуб олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган. Демак, 2016 йил ҳам олий лигага чиқадиган жамоалар сони 2тадан кўп бўлади. Табиийки, 2тадан кўп бўлса, кураш ҳам бироз қизийди. Айтганча, раҳбарият агар бажаришнинг иложи бўлса, шу йилнинг ўзидаёқ олий лигага чиқаверинглар, дебди. Лекин бу бажариб бўлмас вазифа бўлса керак. Сабаби, “поезд кетиб бўлди”. Қолаверса, “Цементчи” 4-турда “Хоразм”га ютқазиб, ўта муҳим очкони йўқотди. Пешқадамлар орасидаги очколар фарқи сезиларли даражада катта. Энди уларга етиб олиш осон эмас. Шу боис, олий лига ҳақида келаси мавсум ҳақида ўйлайса бўлаверади. Бунинг яна бир яхши жиҳати шуки, Абдумалик Ҳакимов бу йил жамоани шакллантириб, келаси мавсум бемалол йўлланма учун курашишлари учун етарлича тажриба тўплашади.

Энди стадион ҳақида. “Цементчи” рақибларини қабул қиладиган стадион “Фарғона цемент” акционерлик жамиятига қарашли. Стадионнинг номи ҳам “Фарғона цемент”. Табиий чим қопламали майдоннинг ўлчами 105х65 метр узунликда. Ўйингоҳнинг икки томонида мухлислар бемалол ўйинни кузатишлари учун трибуна жойлашган. Бир тарафдаги трибунанинг том қисми ёпилган. Маълум бўлишича, келаси йил дарвозалар ортига ҳам трибуна қурилар экан. Чунки Қувасойда азалдан футбол бўлган, ишқибозлар миллионлар ўйинини чин дилдан яхши кўришади. Шунинг учун ҳам раҳбарият жамоа олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўймоқда. Айтганча, жамоа ўз базасига ҳам эга бўлди. Буёғига футболчилар стадион биқида қуриб битказилган замонавий базада истиқомат қилиб, ўйинларга тайёргарлик кўришлари мумкин бўлади. Қувасойда мухлислар футболни яхши кўрганликларини эътиборга олган раҳбарият ўз бағрига 3500 ишқибозни сиғдира оладиган стадионни киришни бепул қилиб қўйган. Ваҳоланки, биринчи лиганинг кўплаб стадионларидан фарқли равишда “Фарғона цемент”да мазза қилиб футбол кўриш учун етарлича шароит яратилган. Ҳар ҳолда бу ўз вақтида жамоа олий лига иштирок этгани билан боғлиқ бўлса керак. Албатта, стадионнинг умумий ҳолатини айни вақтда олий лигада иштирок этаётган клубларнинг замонавий ўйингоҳлари билан солиштириб бўлмайди, лекин биринчи лига талабларига бемалол жавоб бера олади. Футболчиларнинг ечиниш-кийиниш хоналари ҳам талаб даражасида. Хуллас, айтганимиздек, “Фарғона цемент” биринчи лиганинг энг олди стадионларидан биридир. Айтганча, стадионда прожекторлар ҳам бор. Агар талаб қилинса, жамоа учрашувларни бемалол кечки салқинда ўтказишлари мумкин.

 

 

Манба: arena.uz
Киритилди: 09:15, 08.09.2015.
Ўқилди: 3442 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.