“Милан” ҳимоячиси Кристиан Сапата ўз жамоасининг мавсумга тайёргарлиги борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
“Балотелли ўзгарибди. Сўнгги кунларда мен асосий таркибга кириш учун сидқидилдан меҳнат қилаётган ва тинимсиз ишлаётган йигитни кўрдим. Унинг шу руҳда давом этишига умид қиламан.
Михайлович – ўзига хос феъл-атворга эга яхши мураббий. У ҳам тинимсиз ишламоқда ва футболчиларнинг кайфиятлари яхши томонга ўзгараётганидан фақат хурсанд бўлади.
Милан дербиси – ўзимизни яхши томондан кўрсатишимиз керак бўлган ажойиб учрашув. Якшанба куни ўтадиган ўйинда ғалаба қозониш учун бор кучимизни сафарбар қиламиз”, – дея колумбиялик футболчининг Goal.com нашрига берган интервьюсини келтиради Sports.ru.