Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Жамшид Саидов: «Мухлислар ишончи мадад беряпти»

Баҳо:
+ | -

Тан олиш керак, «Бухоро» клуби бу йилги мавсумни жуда омадсиз ўтказмоқда. Чемпионатимизда ўз нуфузига эга мазкур жамоа айни пайтда ўзига ярашмайдиган ўринга жойлашган. Кўҳна шаҳарликлар иккинчи давранинг 20-турига келибгина мавсумдаги иккинчи ғалабани нишонлашди. «Андижон»га қарши ўтган ўйин Жамшид Саидов шогирдлари учун муваффақиятли якун топди. Гарчи клуб давралар оралиғида катта ўзгаришларни амалга оширган бўлсада, кутилган натижани кўрсатолмаяпти. Вазият ижобий тус олиши қийин кечмоқда. Жамоа водийдан ғалаба билан қайтганига қарамай, уларнинг элитада жон сақлаб қолишига кўпчилик ишонмаяпти. Хўш, «Бухоро» бош мураббийининг мазкур масалада фикри қандай? Ёш мутахассис қийин ҳолатдаги жамоани олий лигада сақлаб қола оладими? Бу саволларга қуйидаги суҳбат орқали жавоб топишга уринамиз.

- «Бухоро»нинг иккинчи даврадаги илк ғалабасини узоқ кутишга тўғри келди. Афтидан, сўнгги турдаги рақиб кучсизлик қилгандек...

- Бундай фикрдан йироқман. Зеро, айни пайтда олий лигада кучсиз рақибнинг ўзи йўқ. Айниқса, иккинчи даврадаги ўйинларнинг тобора кескин тус олаётгани ҳар бир жамоанинг ўз олдига юксак мақсад қўйганини кўрсатмоқда. Бу эса олий лигада ўсиш кузатилаётганидан далолат. Тўғри, биз иккинчи даврадаги илк муваффақиятни узоқ кутдик. Аммо бу ғалабани рақибнинг кучсизлиги туфайли қўлга киритдик, десам нотўғри бўлади. Шунчаки «Андижон» билан ўйинда фуболчиларимиз характер кўрсатишди, кучли иштиёқ самара берди.

- «Насаф» майдонидан очко билан қайтиш жамоа кучига куч қўшган бўлса керак?

- Мазкур ўйиннинг аҳамияти биз учун юқори эди. Чунки Қаршида ўтказиладиган ўйинлар ҳар қандай жамоага қийинчилик туғдириши аниқ. «Насаф» ўз майдонида исталган рақибни таслим эта олади. Шу боис ушбу жамоа билан ўйинда қўлга киритилган дуранг­ни бемалол ижобий натижа сифатида қабул қилиш мумкин. Бу футболчиларимизга руҳий далда вазифасини ўтади. Ваҳоланки, ўша ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Бироз омад етишмагани туфайли  дуранг билан кифояландик.

- Давралар оралиғида энг катта ўзгаришлар айнан «Бухоро»да кузатилди. Аммо янги ўйинчиларнинг жамоани кучайтира олганлиги ҳозирча натижаларда акс этмаяпти. Бунга нима дейсиз?

- Таркибни кучайтириш жараёни эҳтиёж ва имкониятларимизга қараб олиб борилди. Шуни ҳисобга олиб айтадиган бўлсам, янгиларнинг муҳитга мослашишлари учун бироз вақт талаб этилади. Биласиз, якуний таркибни тайёргарликнинг сўнгги кунларида аниқлаб олдик. Йигитлар аста-секин бир-бирлари билан ўзаро тил топишишмоқда. Чемпионат тобора қизғин тус олмоқда. Олдинда барчамизни бир-биридан қизиқарли ўйинлар кутмоқда. Янги футболчиларимизнинг эса тез орада бир-бирларини яхши тушунишиб олишларига ишонаман.

- Сўнгги лаҳзаларда таркибга  молдовалик ҳимоячи Максим Антонюк ҳам қўшилди. Аммо ҳозирча бу футболчига кўп имконият берилмаяпти. Легионерларни шунчаки ушлаб туришдан эса фойда йўқ...

- Антонюкда кичик жароҳат бор. Айни пайтда у бутун эътиборини даволанишга қаратган. Қолаверса, Сергей Георгиев ҳам айнан шундай муаммо туфайли жамоага ёрдам беролмаяпти. Бу футболчиларнинг сафга қайтишлари «Бухоро»ни янада кучайтириши табиий. Таркибдаги легионерлардан умидимиз катта. Клубни элитада сақлаб қолишда уларнинг ёрдамлари асқотади, деган умиддаман.

- Мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб айтинг-чи, жамоанинг олий лигада қолишига қанчалик ишонасиз?

- Аввало, футболда ишонч бўлмаса қийин. Клубни қийин вазиятда қабул қилиб олганимда, миямда битта хаёл чарх урарди: қандай бўлмасин, жамоани кучлилар орасида олиб қолиш. Айни пайтда мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб туришимизга қарамай, «Бухоро»нинг кучлилар сафида қолишига ишончим комил. Олдинда турган 10та тур давомида ижобий натижа қайд этолсак, барчаси изига тушади. Энг аввало, вазиятни ўзгартириш ўз қўлимизда эканлигини унутмаслигимиз керак. Хоҳиш ва иштиёқнинг юқорилиги - ғалабани таъминлашнинг муҳим омили. Мен клубни айнан шундай фикрда қабул қилиб олгандим.

- Стадионга ишқибозларнинг ташрифига ҳам ҳеч эътибор қаратдингизми?

- Албатта, хусусан «Андижон»га қарши ўйинга 13 мингдан кўп мухлис келди. Биз айнан шу ишқибозларимизнинг ҳурмати учун ҳам ўйнамоқчимиз. Қийин вазиятда қолган клубни тинимсиз равишда қўллаб туришибди. Чунки улар бизнинг кучлилар сафида қолишимизга ишонишади. Айнан шу ишонч футболчиларга қўшимча мадад беряпти.

- «Бухоро»нинг молиявий аҳволи қандай? Бу борада муаммолар йўқми?

- Мазкур масала аксарият клубларни қийнаётгани бор гап. Лекин «Бухоро» клуби раҳбарияти аввал берилган ваъдаларга амал қилиб келмоқда. Шароитлар яратилмоқда. Бизни бу борада ортиқча муаммолар ўйлантираётгани йўқ, ҳаммаси кўнгилдагидек.

- Тажрибали мутахассис Тачмурод Агамуродов айни пайтда сизга яқиндан кўмаклашмоқда. Туркманистонлик мураббий билан ҳосил қилинган тандем ўзини оқлаяптими?

- Ҳозирча барчаси силлиқ кетмоқда. Агамуродовни устоз сифатида ҳурмат қиламан. Аввал ҳам бирга ишлаганимиз туфайли унинг қандай салоҳиятга эга эканлигидан яхши хабардорман. Тачмурод Шамакович айни дамда жамоада маслаҳатчи мураббий вазифасида фаолият юритмоқда. У билан ўзаро ҳамфикр бўлиб, жамоа ўйинига ўзгартиришлар киритиш устида бош қотир­япмиз. Натижа учун биз жавобгармиз. Ишонаманки, бу тандем мавсум якунида ҳам ўзини оқлайди. Бизга ишонч билдирганларни уялтириб қўймасликка интиламиз. Бунинг учун ихтиёримизда имконият ҳам, вақт ҳам етарли.

Акмалбек суҳбатлашди

"ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 00:47, 11.09.2015.
Ўқилди: 1789 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.