Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

US Open турнири финалида Федерер Жоковичга қарши ўйнайди

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрда якунига етиб бораётган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи US Open турнирининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида финал иштирокчилари маълум бўлди.

Дастлаб, дунёнинг биринчи рақамли ракеткачиси сербиялик Новак Жокович, турнирнинг ўтган йилги ғолиби, хорватиялик Марин Чиличга қарши кортга чиқди ва рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Уч сет давом этган баҳсда 6:0, 6:1 ва 6:2 ҳисоблари қайд этилди.

Ярим финалнинг иккинчи баҳсида эса Швейцариянинг 2 теннисчиси ўзаро учрашди. Бу баҳсда тажрибали Рожер Федерер ўзидан ёшроқ ватандоши Стэн Вавринкани 6:4, 6:3 ва 6:1 ҳисобларида таслим этди.

Шу тариқа финалда дунёнинг энг кучли иккин теннисчиси яна бир бор тўқнаш келади.

Маълумот учун, 31 август куни бошланган АҚШ очиқ чемионати 13 сентябрь куни якунланади. Турнирнинг мукофот жамғармаси 42 253 400 долларни ташкил этади. Баҳслар хард кортларда ўтказилмоқда.

Манба: kun.uz
Киритилди: 09:31, 12.09.2015.
Ўқилди: 2902 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3140]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2026]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1777]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1755]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1636]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1425]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1411]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1369]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1288]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик