Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Д.Файзиев: “Бизга омад етишмаяпти”

Баҳо:
+ | -

“Сўғдиёна” – “Нефтчи” учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев қатнашди.

 

– Барча гувоҳ бўлди – бугун жуда қизиқарли ўйин бўлди. Лекин натижа бизнинг фойдамизга ишламади. Биз сўнгги турлардаги учрашувларимиздан сўнг ўзимизга бўлган ишончни қайтараётган эдик. Мухлислар биздан албатта чиройли ўйин ва ғалаба кутишаётган эди. Бугунги натижа учун улардан узр сўрайман. Бизнинг оғир кунларимизда ҳам, хурсандчилик кунларимизда ҳам тинмай қўллаб-қувватлаб туришаётганликлари учун мухлисларга раҳмат айтаман. Уларни ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Ўйин ҳақида тўҳталадиган бўлсам, ўйин биринчи тўп киритилгунга қадар давом этди. Агар биз биринчи бўлиб тўп киритганимизда биз ғалаб қозонардик. Умумий томонлама олиб қаралганда бугунги ўйин дуррангга мос эди. Ташкиллаштирган кўплаб хавфли вазиятларимизда сўнгги зарбани берадиган футболчи топилмади. Турнир жадвалининг пастки қисмида жуда қизғин кураш кетаяпти. Бу курашда олдиндан қўл кўтариш бўлмайди. Кўп учрашувларда етарлича 100% голга тортадиган вазиятлар яратаяпмиз. Уларни голга айлантиришда маҳорат ва омад етишмаяпти. Омад ҳам ўз-ўзидан келавермайди. Омад келиши учун тинмай меҳнат қилиш лозим. Омадни ўз томонимизга оғдириш йўлида ишлашда давом этамиз. Жасур Ҳакимов кеча жамоа машғулотларига қўшилди. Унда чарчоқ аломатлари борлиги учун таркибга киритмадим. Шунингдек “Нефтчи” жамоасига қарши салкам икки ҳафта давом этган машғулотларимизда ҳам Жасур иштирок этмаганди.”

Манба: fcsogdiana.uz
Киритилди: 12:50, 13.09.2015.
Ўқилди: 1984 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3833]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2461]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2447]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2332]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2267]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2076]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2037]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1992]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1975]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1667]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик