Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Аввалроқ Флорентино Перес жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли «шаҳарликлар» футболчисининг трансферига қарши чиққан эди, бироқ клубнинг бошқа масъул шахслари Жозе Моуриньо жамоасига 30 ёшли испаниялик футболчи жуда зарур деб ҳисоблашди. ESPN маълумотларига кўра, «Реал» ярим ҳимоячи учун 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бу етарли бўлмаслиги мумкин, чунки миш-мишларга кўра, «Манчестер Сити» 100 миллион евро талаб қилмоқда.

Transfermarkt портали экспертлари Родрининг қийматини 55 миллион еврога баҳолашмоқда. Жаҳон чемпионининг Англия гранди билан амалдаги шартномаси кейинги йилнинг ёзида тугайди.

Киритилди: 12:18, 23.07.2026.
Ўқилди: 3169 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик