Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди

Баҳо:
+2 | -

«Барселона» президенти Жоан Лапорта клуб Дортмунднинг «Боруссия»си билан германиялик қанот ҳужумчиси Карим Адейеми трансфери бўйича келишувга эришганини тасдиқлади.

«Бугун Карим Адейемининг трансферини расман эълон қиламиз», — деди Лапорта. Унинг сўзларини журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида келтирди.

Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, каталонияликлар 24 ёшли футболчи учун 22 миллион евро кафолатланган маблағ тўлайди. Бундан ташқари, бонуслар кўринишида яна 7 миллион евро тўланиши мумкин. Футболчи «кўк-анорранглилар» билан беш йиллик шартнома имзолайди.

Ўтган мавсумда Адейеми барча мусобақаларда 39 та учрашувда иштирок этиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, германиялик футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврога тенг.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:59, 23.07.2026.
Ўқилди: 5009 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик