Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Олий Лига: 21-тур рамзий терма жамоаси

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ушбу ҳафтада Олий Лигада 21-тур учрашувлари ўтказилди.

Мазкур тур ҳам бир қатор кутилган ва кутилмаган натижаларга бой тарзда ўтди. Айниқса, чемпионлик учун курашаётган икки жамоа – “Пахтакор” ва “Локомотив” қарама-қаршилиги кўпчиликда катта қизиқиш уйғотгани бор гап.

Анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур рамзий терма жамоасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Дарвозабон: Зафар Сафоев (Металлург).

 

“Бунёдкор” – “Металлург” ўйини кўпчилик кутгандек шиддатли руҳда ўтмади. Жамоалар бироз зерикарли ўйин намойиш этишди. Хатто “қалдирғочлар” ҳам ўз уйларида ўйнаганликларига қарамай, рақиб дарвозаси олдида унча кўп хавфли вазиятларни яратишмади. Аммо бу дегани “Металлург” дарвозаси томон хавфли ҳужумлар умуман бўлмади, дегани эмас. “Бунёдкор” аъзолари ўйин давомида бир неча рақиб жамоа посбони хушёрлигини синаб кўришга интилишди. Шундай вазиятларнинг деярли барчасида Зафар Сафоев ўз жамоадошлари жонига “аро” кирди ва яхши ўйин кўрсатди. Сафоев гол ўтказиб юборган бўлса ҳам уни рамзий жамоамиз дарвозасига қўйишга қарор қилдик.

 

Ҳимоячилар: Аднан Ораховац (Пахтакор), Артём Филипосян (Динамо), Сардор Раҳмонов (Нефтчи), Хикмат Хошимов (Металлург).

 

Бу турда бир қатор ҳимоячилар ўзларини яхши томондан кўрсата олишди. Улар орасида эса “Пахтакор” аъзоси Аднан Ораховац ўзининг ўйинни фаол тарзда ўтказгани билан ёдда қолди. У бир неча бор “Локо” ҳужумлари “бузилиши”да жонбозлик кўрсатди.

 

Қолаверса, “Динамо”нинг тобора ишонган футболчиларидан бирига айланиб бораётган Артём Филипосян ҳам ўзидан ижобий таассурот қолдира олди. Унинг “Навбаҳор”га қарши ўйинда голли узатма амалга оширгани ҳам диққатга сазовордир.

Шунингдек, Сардор Раҳмонов (Нефтчи) ва Хикмат Хошимов (Металлург)лар ҳам ўз жамоалари сафида жуда фаол ўйин кўрсатиб, мухлислар олқишига сазовор бўлишди.

 

Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Соҳибов (Пахтакор), Шерзод Каримов (Пахтакор), Азиз Ибрагимов (Бухоро), Асқар Жадигеров (Андижон).

Ярим ҳимоя вакиллари орасида эса “Пахтакор” футболчилари Жавоҳир Соҳибов ҳамда Шерзод Каримовларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Соҳибов бутун ўйин давомида жуда фаол ўйин намойиш қилди.

Шерзод Каримов эса “Локомотив” дарвозасини жуда чиройли тарзда ишғол этди. У узоқ масофадан Маъмур Икромов дарвозасини аниқ нишонга олди. У киритган гол жуда чиройли бўлгани боис ҳам Шерзодни рамзий жамоага қўшишга қарор қилдик.

Азиз Ибрагимов (Бухоро) ва Асқар Жадигеров (Андижон)лар ҳам ўз жамоаларига ушбу турда жуда ас қотишди. Жадигеров ҳам гол киритди, ҳам битта голли узатма амалга оширди. Азиз Ибрагимов эса жамоасига сафарда бир очко келтирган голга муаллифлик қилди.

 

Ҳужумчилар: Азамат Алланиёзов (Насаф), Шаҳбоз Эркинов (Навбаҳор).

“Насаф”нинг “Воҳа дербиси”да ғалаба қозонишида Азамат Алланиёзовнинг хиссаси катта бўлди. Маҳоратли форвард икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, вазиятни “аждарлар” томонига ўзгартиришни уддалай олди.

“Навбаҳор” бу турда “Динамо” майдонига сафар уюштирди ва мағлубиятга учради. Шундай бўлсада, меҳмон жамоа таркибида Шаҳбоз Эркинов жуда фаол ўйнади. У ўйин давомида бир неча бор рақиб дарвоза яқинида хавфли вазиятлар юзага келтирди ва “Динамо” ҳимоячиларига ташвиш туғдира олди. Қолаверса, Эркинов гол киритишга ҳам муваффақ бўлди. Лекин унинг голи жамоасига очко келтирмади.

 

Бош мураббий: Нўъмон Ҳасанов

Тур жамоаси мураббийи бўлишга “Пахтакор” устозидан бошқа ҳақли номзодни топа олмадик. Айнан Ҳасанов танлаган тўғри тактика орқали “шерлар” ўзларининг энг асосий рақобатчиларини енгишга эришишди. Бунда ёш мураббийнинг ўйинни олдиндан қандай кечишини сеза билгани қўл келган бўлса ажаб эмас…

Манба: sports.uz
Киритилди: 21:07, 13.09.2015.
Ўқилди: 4216 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6467]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3036]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3010]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2127]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1965]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1897]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1769]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1583]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1551]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1536]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик