Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Олий лига. 21-тур. Қорақалпоғистонлик футболчиларнинг кўрсаткичлари

Баҳо:
+ | -

Мана 14 йилдирки Қорақалпоғистон клублари Олий лигада ўйнашмаяпти. Шундай бўлса ҳам ушбу ўлкадан бир қатор иқтидорли футболчилар чиқишмоқда ва улар Олий лига клубларида тўп суриб келишмоқда. Биз 21-турда Қорақалпоғистонлик футболчиларнинг қайд этган кўрсаткичлари ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.

Олий лига. 21-тур. Қорақалпоғистонлик футболчиларнинг кўрсаткичлари

Наврўз Алимовдан гол
“Пахтакор”да ишлари юришмаган Наврўз Алимов “Қизилқум”га қайтиши билан яна “гол машина”га айланмоқда. “Андижон”даги учрашувда Наврўз 49 дақиқада захирадан майдонга тушди. Бу пайтга келиб меҳмонлар йирик 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришаётган эдилар. Орадан 2 дақиқа ўтиб Абдуқодиров ҳисобни қисқартирган бўлса, 54 дақиқада Наврўз “Қизилқум”нинг иккинчи голини урди. Афсуски қолган дақиқаларда Зарафшонликлар бошқа гол ура олишмади ва имкониятни бой беришди. “Қизилқум” ушбу мағлубиятдан кейин 24 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.

Ойбек Нурбоев захирада қолди
“Қўқон-1912” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ойбек Нурбоев “Машъал”га қарши учрашувда захирада қолди. Қўқонлик футболчилар ўз майдонларида Муборакликлар устидан қийин ғалабага эришишди ва улар 20 очко билан турнир жадвалининг 12-поғонасида боришмоқда.

Саламат Қуттибаев захирадан майдонга тушди
“Олмалиқ” таркибида тўп сураётган Саламат Қуттибаев “Бухоро”га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида Жаҳонгир Абдумўминовнинг ўрнига захирадан майдонга тушди. Бу пайтга келиб ҳисоб 1:1 эди ва у ўйин охиргача ўзгармади. Айни пайтга келиб “Олмалиқ” 35 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.


Азамат Алланиязовдан “дубл”
“Насаф” ҳужумчиси Азамат Алланиязов жароҳатдан фориғ бўлганидан сўнг гол уришдан тўхтамаяпти. Бу сафар “Шўртан” ҳимояси Азамат олдида ожиз қолди. Ҳужумчи 33 дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса, 42 дақиқада мавсумдаги иккинчи “дубл”ини нишонлаб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи таймда Шерзод Аъзамов ҳам бир марта зафар қучди ва “Насаф” муҳим 3очкони қўлга киритди. Ушбу ғалабадан сўнг Қаршиликлар очколари сонини 48 тага етказиб олишди ва 2-ўриндаги “Локомотив” билан орадаги фарқни биттага қисқартиришди.

Олий лига. 21-тур. Қорақалпоғистонлик футболчиларнинг кўрсаткичлари

Азамат Бобожонов ва Темур Турдиев қайдномага киритилмади.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 10:08, 14.09.2015.
Ўқилди: 2250 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.