Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ферран Торрес «Барселона»дан «Пари Сен-Жермен»га амалга оширилган трансфери ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Футболчининг ўтиши 15 август куни расман эълон қилинган эди.
«ПСЖ» каби амбицияли клубда янги саргузаштни бошлаётганимдан жуда хурсандман. Менга ушбу жамоага қўшилиш имкониятини беришгани учун клуб президенти Носир Ал-Хелайфи, Луиш Кампуш ва бош мураббий Луис Энрикега миннатдорчилик билдирмоқчиман. Умид қиламанки, жамоага колганича кўпроқ трофейлар ютишда ёрдам бераман», — деди Торрес «ПСЖ»нинг расмий сайтига берган интервьюсида.
Ферран Торрес 2022 йилнинг январь ойидан бери «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Ушбу давр мобайнида 26 ёшли ҳужумчи каталонияликлар сафида барча турнирларда 207 та ўйинда майдонга тушиб, 65 та гол урган ва 23 та голли узатмага муаллифлик қилган. OАВ хабарларига кўра, парижликлар бу трансфер учун 50 миллион евро тўлашган.













