Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

«Комо» Чемпионлар лигасидаги тарихий дебютида «РБ Лейпциг»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

2026/27 йилги Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-туридан ўрин олган учрашувда Италиянинг «Комо» клуби Германиянинг «РБ Лейпциг» жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди.

Комо шаҳридаги «Жузеппе Синигалья» стадионида ўтган баҳсда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувни Нидерландиялик Сердар Гёзюбююк бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

«Комо» 15-дақиқада ҳисобни очди. Жамоа ярим ҳимоячиси Мартин Батурина Чемпионлар лигаси тарихида клубнинг илк голини урди.

38-дақиқада Батуринанинг узатмасидан кейин ҳужумчи Анастасиос Дувикас италияликларнинг устунлигини оширди.

Иккинчи бўлим бошида, 54-дақиқада Ассане Диао мезбонларнинг учинчи голини урди. 58-дақиқада «РБ Лейпциг» ярим ҳимоячиси Андрия Максимович бир гол фарқини қисқартирди.

90-дақиқада «Комо» ярим ҳимоячиси Максимо Перроне якуний ҳисобни ўрнатди — 4:1.

Шу тариқа, «Комо» клуб тарихидаги Чемпионлар лигасидаги илк учрашувида йирик ғалабага эришди.

Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-турида «Комо» 14 октябрь, чоршанба куни сафарда «Фейеноорд»га қарши ўйнайди. «РБ Лейпциг» эса 13 октябрь куни ўз майдонида ПСВни қабул қилади.

Чемпионлар лигаси. Умумий босқич, 1-тур
10 сентябрь 2026 йил. Комо, «Жузеппе Синигалья»
«Комо» — «РБ Лейпциг» — 4:1
Голлар: Мартин Батурина, 15 (1:0), Анастасиос Дувикас, 38 (2:0), Ассане Диао, 54 (3:0), Андрия Максимович, 58 (3:1), Максимо Перроне, 90 (4:1)
Бош ҳакам: Сердар Гёзюбююк (Нидерландия).

Манба: championat.com
Киритилди: 07:07, 11.09.2026.
Ўқилди: 3358 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик