«Барселона» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрининг трансфери бўйича учинчи расмий таклифни илгари сурди. Журналист Бен Джейкобснинг хабар беришича, каталонияликлар 30 ёшли опорник учун 60 миллион фунт стерлингдан ортиқ маблағ таклиф қилган.
Испания клуби раҳбарияти трансферни муваффақиятли якунлашга оптимистик руҳда қарамоқда. Аввалроқ «шаҳарликлар» «Барселона»нинг 51,3 миллион фунт (тахминан 55-60 миллион евро) миқдоридаги таклифини рад этган эди.













