Украина чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурар, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Максим Шацких Европа Чемпионлар Лигаси 1-тури доирасида “Реал”га қарши ўйнайдиган Донецкнинг “Шахтёр” клуби мадридликларга йирик ҳисобда енгилиши мумкинлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги учрашув 15-сентябрь куни “Сантьяго Бернабеу”да ўткзаилади ва Тошкент вақти билан 23.45да бошланади.
– “Шахтёр” учун Мадридга қилинаётган сафар ўтган йили Мюнхенда бўлган – “0:7”ни такрорлаши ҳам мумкин, – дея Шацких сўзларини келтиради Sport.segodnya.ua га асосланиб Спорт Экспресс. – Лекин менимча агар “Шахтёр” тўғри тактика танласа ўйин “Реал” учун одатий ғалабалар қўлга киритиладиган баҳсга айланмайди. “Кончилар”нинг устунлиги қарши ҳужумлар бўлиши мумкин.
Шанба куни “Эспаньол” – “Реал” учрашувини кўрдим, “Реал” бу ўйинда истаган ишини қилди . Аммо баъзида ўйин қовушмаслиги ва зарбалар голга айланмаслиги ҳам мумкин. “Динамо” Киевга келсак Португалия жамоалари билан ўйинлар ҳар доим қийин ўтади. Бу клублар ҳар йили ёзда етакчи футболчиларни пуллашади, лекин таркиб барибир кучли бўлиб қолаверади. Зерикарли ўйин намойиш қилишади, ўзлари ҳам ўйнашмайди рақибга ҳам ўйин беришмайди. Аммо аншлаг бўлиши аниқ, трибуналар тўлиб-тошишига умид қиламан. Киевликлар ўз майдонларида уч очко олишлари шарт.