Хабарингиз бор, Қашқадарё вилояти футбол федерацияси томонидан ўтган йилдан буён, ташкил этилаётган мини- футбол бўйича вилоят банк ходимлари ўртасидаги чемпионати ўз якунига етди. Жорий йилнинг бошидан бошланган турнир қизиқарли ва муросасиз кечди.
Бу йилги чемпионатга вилоятдаги 16та банк жамоалари иштирок этишди. Биринчи давра баҳсларида жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда, баҳс олиб боришди ва икки гуруҳнинг юқори тўртлиигидан жой олган кучли жамоалар кейинги босқичга йулланма олишди.
Вилоят Футбол Федерацияси вакиллари томонидан қуръа ташланиб ва яна жамоалар ғолиблик учун кураш олиб боришди.
Турнир пешқадами “Трастбанк” жамоаси рақиблари дарвозасига 33та тўп киритиб мағлубиятсиз сериясини давом эттиришди, жами ўйинларда ғолибликни қўлга киритган ушбу жамоа жами 21 очко билан турнир жадвалида энг кўп очко тўплаган жамоа бўлди ва вилоят чемпионига айланишди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоа ўтган йилги чемпионатда ҳам чемпионликни қўлга киртишган эди. “Трастбанк” жамоаси бу йил ҳам ушбу аънанасини такрорлади. Улар вилоят банклари ўртасида тенгсиз эканликларини яна бир марта исботлашди.
Чемпионатда “Саноатқурилишбанк” жамоаси 7 учрашувда 5та ғалаба 1та дуранг 1та мағлубият билан 16 очко жамғариб иккинчи, ”Ҳалқ банк” жамоаси эса улардан бир очко кам тўплашиб, учинчи ўрин билан кифояланди. Бу йилги чемпионатда тўпурарлар баҳсида “Трастбанк” жамоаси ҳужумчиларига тенг келадиган топилмади, Ориф Ҳайдаров ҳамда Шерзод Улуғмуродовлар чемпионатда энг кўп тўп урган ўйинчилар бўлишди.
Қашқадарё вилоят Футбол Федерацияси ғолиб ва совриндорларни йил якунида тақдирлайдиган бўлди.
Фахриддин Чориев.