Кириш Регистрация

Иккинчи лига: Бугун турнинг марказий учрашуви Ғузорда бўлади

Баҳо:
+ | -

Кеча вилоят иккинчи лигаси “А” гуруҳида 14-тур доирасидаги бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Косоннинг “Аланга” жамоаси турнирнинг иккинчи поғонасида бораётган Нишоннинг “Нуристон” жамоасини қабул қилди. Тенг курашлар остида ўтган ушбу баҳсда омад нишонликларга кулиб боқди. Улар косонликларни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди ва муҳим уч очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйиши. Шу билан “Нуристон” жамоасининг жамғарган очколари сони 25тага етди.

Қаршида Элдор Мойлиев бошчилигидаги “Насаф ФМ” жамоаси ўз майдонида “Шўртан-99” жамоасига қарши баҳс олиб боришди. Баҳс анча шиддатли ва муросасиз кечди ўйин давомида ёш “насаф”чилар рақибларига нисбатан анча кучли эканликларини кўрсатиб қўйишди, натижа ҳам шунга яраша бўлди. “Насаф ФМ” жамоаси “Шўртан-99” жамоасини 6-1 ҳисобида доғда қолдирди.

Бугун 14-турнинг қолган учрашувлари ўтказилади. Турнинг марказий учрашуви албатта Ғузорда “Шўртан-ФМ” – “Машъал-3” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Турнир пешқадами бўлган “Машъал-3” жамоаси, Акмал Саитқулов бошчилигидаги “Шуртан-ФМ” жамоасига қарши майдонга тушади. Энг қизиғи, мубораклик ёш футболчилар мағлубиятсиз сериясини давом эттира олишадими йўқми, буни бугун билиб оламиз.

Бугун бўлиб ўтадиган учрашувлар:

“Машъал- А” (Муборак) – “Хисор” (Шахрисабз)

“Шўртан-ФМ” (Ғузор) – “Машъал-3” (Муборак)

“Олимпия” (Қарши) – “Насаф-99” (Қарши)

DSC_1731

DSC_1747

                                                                                       Фахриддин ЧОРИЕВ.

Манба: voha.uz
Киритилди: 12:20, 16.09.2015.
Ўқилди: 4387 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6847]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3308]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3003]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2914]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2096]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1906]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1888]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1761]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1646]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1645]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик