2015 йилнинг 19 сентябрь куни пойтахтимиздаги муҳташам “Ўзбекистон” спорт саройида APB титул жангида ҳамюртимиз Хуршид Тожибоев қозоғистонлик Берик Абдраҳмоновга қарши баҳс юритади.
Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (АIBA), Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Республика бокс федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган бокс кечасида, шунингдек, қатор рейтинг жанглар ҳам ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июль санасида Хуршид Тожибоев россиялик боксчи Дмитрий Полянский устидан ғалаба қозониб, 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган эди.
Ҳамюртимизга якшанба куни ўтказиладиган навбатдаги жангда ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Бокс кечаси 20:00да бошланади.
Шавкат Жалилов