Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Чироқчилик ёш футболчилар мамлакат биринчилигида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилишади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан 2002 йилда тўғилган ўсмирлар ўртасида мамлакат биринчилиги бугун старт олади. Бу мусобақа 16-22 сентябр кунларигача давом этади.

Мусобақага Тошкент вилояти Ғазалкент шаҳри мезбонлик қилмоқда.

Мусобақага Вилоятимиз шарафини ҳимоя этиш учун Вилоят Футбол Федерацияси 1-вице президенти Норқул Даминовнинг ташаббуси ҳамда Чироқчи туман футбол федерацияси Зиёдулла Икромов ҳомийлигида, Чироқчи туманидаги туман федерацияси қошидаги футбол секциясида фаолият юритаётган Азамат Жумағулов қўл остидаги  2002 йилда тўғилган ўсмирлар вилоятимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлишди. Вакилларимиз 15-сентябр куни эрта тонгдан Тошкент вилоятига йўл олишган эдилар.

Сўнгги маълумотларга қараганда, ёш футболчиларимиз мусобақа ташкилотчилари томонидан яхши кутиб олинган ва меҳмонлар учун ажратилган жойлардаги ётоқхоналарга жойлаштирилган.

Кеча улар мандат маросимидан ўтишди. Қуъра ташлаш натижасига кўра ўсмирларимиз     “С” гуруҳидан жой олишди.

“С” гуруҳда Қашқадарёлик ёш чарм тўп усталаридан ташқари мусобақа мезбонлари    Тошкент вилояти терма жамоаси ҳамда Андижон вилояти жамоаси ҳам ўрин олган.

Бугун 18 сентябр жума куни соат 9:00да вакилларимиз биринчи учрашувни Андижонлик тенгдошларига қарши ўтказишади.

19 сентябр куни навбатдаги баҳс Тошкент вилояти терма жамоаси билан бўлиб ўтади.

Ушбу мамлакат биринчилигида ўсмирларимизга зафарлар тилаб қоламиз.

IMG_6979                                                                                                          Фахриддин ЧОРИЕВ.

Манба: voha.uz
Киритилди: 17:58, 18.09.2015.
Ўқилди: 2638 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.