Кириш Регистрация

“Локомотив” – “Насаф”: ўзаро ўйинлар

Баҳо:
+ | -

“Насаф” ва “Локомотив” жамоалари олий лига баҳсларида 21 марта тўқнаш келишган.

Ушбу учрашувларнинг 12 тасида қаршилик футболчилар ғалаба нашидасини суришган. Бешта ўйинда дуранг натижа қайд этилган бўлса, “Локомотив” ҳисобида тўртта ғалаба мавжуд. Тўплар нисбати эса 31-19 жамоамиз фойдасига.

Ўзаро ўйинларда энг кўп қайд этилган ҳисоб – 2:0. “Локомотив” икки ғалабасига худди шундай ҳисоблар билан эришган бўлса, “Насаф” икки марта 5:1 ҳисобида тошкентлик футболчиларни таслим этган. Ўтган йили “Локо” футболчилари илк марта “Насаф”ни йирик ҳисобда таслим этишган – 5:2.

Айни пайтда 22 тур натижаларига кўра “Насаф” футболчилари 48 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг учинчи поғонасида бораётган бўлишса,  “Локомотив” жамоамиздан бир очко кўп жамғарган  ҳолда иккинчи поғонани банд этган.

Биринчи даврада Қаршида ўтказилган беллашувда Фарруҳ Сайфиев томонидан киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилган.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Насаф” ” беллашуви 19 сентябрь куни соат 18:00да Тошкент темир йўл-муҳандислари институти стадионида бошланади.

 

Ўзаро ўйинларда энг кўп қайд этилган ҳисоб – 2:0 (6 марта) Ўзаро ўйинларда қайд этилган энг йирик ҳисоб – 5:1 ( 2 марта) Сафарда қозонилган ғалаба  - “Насаф”  4 марта, – “Локомотив” 2 марта Ўзаро ўйинларда қайд этилган дуранг – Қаршида 1 марта, Тошкентда 4 марта Ўзаро ўтказилган 18 ўйинда 6 хил натижа қайд этилган – 5:1, 2:0, 2:1, 1:0, 1:1, 0:0.

 

07.07.2015                  “Насаф”-“Локомотив”                      1:0

10.08.2014                  Насаф-Локомотив                             2:5

24.03. 2014                 Локомотив – Насаф                          1:1

25.05 2013                 Насаф – Локомотив                          2:1

2013                            Локомотив – Насаф                          2:0

17.11.2012                  Насаф  - Локомотив                          0:2

25.03.2012                  Локомотив– Насаф                          0:1

26.10.2010                  Насаф  - Локомотив                          2:0

28.03.2010                  Локомотив– Насаф                          0:0

20.10.2009                  Локомотив- Насаф                            0:0

11.04.2009                  Насаф             Локомотив                             1:1

18.11.2008                  Насаф – Локомотив                          1:0

07.03.2008                  Локомотив- Насаф                            0:0

30.11.2007                  Насаф – Локомотив                          2:1

31.03.2007                  Локомотив- Насаф                            0:2

17.09.2006                  Локомотив  - Насаф                         0:2

22.04.2006                  Насаф – Локомотив                          5:1

05.08.2005                  Насаф – Локомотив                          2:1

02.07.2005                  Локомотив– Насаф                          1:2

13.11.2004                  Насаф  - Локомотив                          5:1

09.03.2004                  Локомотив– Насаф                          2:0 

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 13:34, 19.09.2015.
Ўқилди: 3260 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8134]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4366]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4279]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3758]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3701]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3641]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3061]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2773]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2528]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик