Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Ҳамиджон Актамов: “Бугун фақат иштиёқ эвазига ғалаба қозондик”

Баҳо:
+ | -

“Қизилқум” — “Олмалиқ” жамоалари учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин матбуот анжуманида қатнашишни истамади.

Журналистларни қизиқтирган саволларга мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов жавоб берди.

—                 “Олмалиқ” таркиб борасида анча шаклланган жамоа, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Иккинчи  даврани бир мунча муваффақиятсиз бошлагандик. Анчадан бери кўпсонли мухлисларимиз ғалабаларимизни соғиниб қолишганди. Рақиб қайси жамоа бўлишидан қатъий назар ғалаба қозонишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйгандик. Бугун фақат кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозондик, деб биламан.  Менимча,  ўйинимиз мухлисларга ҳам манзур бўлди. Жамоамизни фаол қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

—                 Чемпионат охирлагани сайин ҳар бир учрашув шиддатли тус олмоқда. Қолган ўйинларда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Мавсумни юқори кайфиятда ва муносиб ўринда якунлашни мўлжаллаганмиз. Бунинг учун имкониятимиз ҳам, кучимиз ҳам етади, деб ўйлайман.

—                 Уй учрашувларини ўтказадиган “Ёшлар” спорт мажмуасида футбол майдони майсасини алмаштириш бўйича кенг кўламли ишларга амалга оширилмоқда. Шу боис, бу йилги мавсумни “Сўғдиёна” стадионида якунлаймиз. Ўйлаймизки, келгуси мавсумда ҳар томонлама халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган майдонда рақибларимизни қабул қиламиз. Келгуси режаларимиз ҳам, жамоа олдига қўйиладиган мақсадлар ҳам шунга яраша бўлади.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 14:08, 20.09.2015.
Ўқилди: 2021 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.