«Манчестер Юнайтед» клуби таянч ярим ҳимоячиси Морган Шнайдерлин жамоадоши Антони Марсьялни мақтади.
«У Премьер лигага келди ва дарҳол гол уришни бошлади. У ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатишни истайди. У жуда ақлли ва хотиржам йигит. «Саутгемптон» билан ўйинда Антони ўзининг совуққонлиги, маҳорати ва кучини намойн этди. У ажойиб футболчи бўлиб етишади, бу «Манчестер Юнайтед» келажаги», — дейди Шнейдерлен.