"Барселона" ҳимоячиси Хавьер Маскерано «Сельта»дан учралган мағлубият (1:4) ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Рақиб бизни нафақат ҳисоб бўйича, балки ўйин томонлама ҳам ютиб қўйди. Мана шунисидан хавотирдаман. Улар яккакурашларда ғолиб чиқдилар ва ҳақли равишда ғалаба қозондилар.
Мағлуб бўлиш ҳар доим аламли, аммо бундай ўйинлар кишини тоблантиради. Энг яхши ҳолат эса, шанба куни "Лас Пальмас"га қарши кечадиган ўйинни яхши ўтказиш", - дейди Маскерано.