Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

“Бунёдкор-А” финалда!

Баҳо:
+ | -

Зокир Қурбонов хотирасига бағишлаб ўтказилинаётган турнирнинг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Унда “Бунёдкор-А” Чилонзор стадионида “Локомотив” билан финал йўлланмаси учун беллашди.

Учрашувда устунлик “Бунёдкор-А” томонида бўлсада, ўз дарвозасидан биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборди. Аммо жамоамиз ирода кўрсатиб биринчи бўлимнинг ўзидаёқ мувозанатни тиклади – 1:1. Танаффусдан кейин томонлар гол ура олишмади ва ғолиб пеналтилар сериасида аниқланди.

“Лоторея”да томонлар дарвозаларга 14тадан зарбалар беришди. 11 метрлик зарбаларда “омадли чипта” бунёдкорчиларга насиб этди – 6:5. Шу тариқа, “Бунёдкор-А” финал йўлланмасини қўлга киритди.

“Чилонзор” стадиони. 10:00. "Бунёдкор-А” – “Локомотив” 1:1 (1:1)
Бунёдкорчилардан гол муаллифи: Константин Усов

Эслатиб ўтамиз, футбол клублари тарбияланувчилари ўртасида Тошкент шаҳар биринчилиги доирасида ҳам ушбу икки жамоа ўзаро куч синашишган ва унда “Бунёдкор-А” рақибини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Иккинчи ярим финалда “Пахтакор” рақиби “Насаф”дан устун келди.

Финал ва 3-ўрин учун учрашувлар 25 сентябрь куни ЎФФ суъний қопламали майдонида бўлиб ўтади.

3-ўрин учун баҳс. 10:00. “Насаф” – “Локомотив”
Финал. 11:00. “Бунёдкор-А” – “Пахтакор”

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:34, 24.09.2015.
Ўқилди: 3301 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик