Ҳурматли муштарийлар!
24 сентябрдан сотувга чиққан "Чемпион-плюс" газетасининг №5 сонида чоп этилган мақола ва материаллар билан қисқача таништирамиз.
Кириш саҳифасини журналист Хайрулла Ҳамидов "Меҳмондорчилик" мақоласи билан бошлаб берган.
Ҳафта ўнлиги одатдагидек, 3-саҳифада.
4-саҳифада журналист Фарҳод Норбўтаев "Кўтарма пуллар" мақоласини тақдим этган ва футболимизнинг оғлиқли нуқталаридан бирига эътибор қаратган.
Бобур Акмалов 5-саҳифада мамлакат кубогининг ярим финаллари жавоб учрашувлари ҳақида фикр юритган.
Хайрулла Ҳамидов 6-7-саҳифаларда "Мени йиғлатган 10 воқеа" мақоласида футболимиздаги энг аламли мағлубиятлар ва... ғалабаларни эслаган. Дарвоқе, ушбу рукн ҳам газетамиздан доимий равишда ўрин оладиган бўлди ва ҳар доим шу саҳифаларда ўзбек футболига оид, турли мавзуларда ўнликлар билан танишиб борасиз.
Вадим Абрамовнинг "Насаф"га қарши кечган иккинчи баҳсдан кейин берган яна бир интервьюси 8-саҳифада.
Терма жамоаларимизга оид хабарлар 9-саҳифада.
10-саҳифада Фарҳод Норбўтаев ўзининг "Сен гапирма" мақоласида футболчилар ва тренерлар нега журналистларга интервьюдан қочишаётганини очишга ҳаракат қилган.
11-13 саҳифаларда ПФЛ хабарлари, Олий лиганинг 22-тури шарҳи, олий ва биринчи лига натижалари келтирилган.
"Ҳафта саволи" рукнида "Терма жамоаларимиз бир хил услубда тўп суришлари шартми?" саволида журналист Қаҳрамон Асланов "Ҳа" деб жавоб берган бўлса, унинг оппоненти Ҳасанали Қодиров мавзуга мутлақо кутилмаган тарафдан ёндашган.
16-17-саҳифаларда отахон журналистнинг "Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик!" мақоласида муаллиф миллий чемпионатимиз ўтиши ва миллий терма жамоамиз ўйинлари борасида фикр юритади.
18-19-саҳифаларда Англия Чемпионати одатдагидек, Қаҳрамон Асланов томонидан, 20-21-саҳифаларда Испания чемпионати Лутфулло Турсунов томонидан, 22-саҳифада Италия "А" серияси Сардор Юсупов томонидан, 23-саҳифада Германия Бундеслигаси Тўйчи Рўзибоев томонидан таҳлил этилган.
25-саҳифада Криштиану Роналду Мессидан кучли эканлигининг 7 сабабини ўқиб олишингиз мумкин.
"Ливорнолик Аллинаторе" мақоласида "Ювентус" устози Массимилиано Аллегри портретига чизгилар берилган.
Газетамизни одатдагидек, "Футбол ва..." рукнида энг эътиборга молик хабарлар жамланмаси, Твиттердан иқтибослар, ҳажвия, миш-мишлар ва иқтибослар рукни якунлаб беради.
Чиқиш мақоласини одатга кўра, Қаҳрамон Асланов ёзган мураббийларнинг ўлчовлари борасида фикр юритган.
Газетамизни матбуот тарқатувчи киосклардан ва хусусий тарқатувчилардан харид қилишингиз мумкин.