Эртага Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич, 2-давра ўйинларига старт берилади.
Мазкур турда “Оқ-тепа” асосий рақиб “Обод”ни қабул қилади. Бу жамоалар ўтган мавсумдан бошлаб Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида тўқнаш келишмоқда. 2014 йилги ўйинда “Обод” “Оқ-тепа” меҳмони бўлиб, дурангга эришганди. Ўшанда рақиб биринчи бўлимдан кейин 1:2 ҳисобида олдинда бораётган эди. Танаффусдан кейин ўз дарвозасидан учинчи тўпни ҳам олиб чиққан футболчиларимиз қолган дақиқаларда иродаларини намойиш қилган ҳолда мағлубиятни дурангга айлантиришганди.
2014 ЙИЛ
ОҚ-ТЕПА – ОБОД – 3:3 (1:2)
21-тур. 10 июль. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 521 томошабин.
Бош ҳакам: Наим Қосимов (Қарши) – 8,0.
Қанот ҳакамлари: Фаррух Ёрмуҳамедов (Тошкент) – 8,1, Суннатилла Каримов (Тошкент) – 8,3.
Захирадаги ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент) - 8.
Назоратчи: Ислом Раҳимов (Андижон).
“Оқ-тепа”: Асилбек Омонов, Никита Свиридов, Темур Турдиев, Нодирбек Тешабоев, Сергей Прохоров, Саиджон Топилов, Хуршид Йўлдошев Набижонович (Илдар Магдеев, 46), Собир Усмонхўжаев (Зокир Мирзааҳмедов, 55), Алишер Шоғуломов, Никита Павленко (Сергей Рекун, 71), Зафаржон Қорақулов (Маъруф Аҳмаджонов, 46).
“Обод”: Виктор Мочалов, Мирзоҳид Мирсаидов (Бахтиёржон Қосимов, 76), Артур Абдураҳмонов, Ғайрат Умиров (Умиджон Матмусаев, 84), Дониёрбек Ҳасанов, Камолиддин Тожибоев, Билолхон Тошмирзаев, Умиджон Боқиев, Расулжон Шуҳратов (Дилшод Умархонов, 71), Санжар Тўрақулов, Шерзод Жалилов.
Голлар: Никита Павленко, 18 – 1:0. Расулжон Шуҳратов, 19 – 1:1. Умиджон Боқиев, 35 – 1:2. Санжар Тўрақулов, 54 – 1:3. Алишер Шоғуломов, 73 – 2:3. Зокир Мирзааҳмедов – 83-пенальтидан – 3:3.
Огоҳлантиришлар: Санжар Тўрақулов, 17. Нодирбек Тешабоев, 37. Расулжон Шуҳратов, 53. Дониёрбек Ҳасанов, 81. Камолиддин Тожибоев, 83. Илдар Магдеев, 84.
ЎЗБЕКИСТОН БИРИНЧИЛИГИ – 2015
ОҚ-ТЕПА – ОБОД
26 сентябь. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 16:30
Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Сервер Еремеев (Тошкент), Фаррух Ёрмуҳамедов (Тошкент).
Назоратчи: Хушвақт Мухторов (Самарқанд).