Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси гуруҳдаги иккинчи учрашувини ўтказади.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа бугун, 18-сентябр куни Кувайт футболчиларига қарши майдонга чиқади. Беллашув Нагоядаги "CS Asset Minato Soccer Stadium"да Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади.
Вакилларимиз турнирни йирик ғалаба билан бошлади. Биринчи турда Филиппин дарвозасига бешта гол урган Ўзбекистон 5:1 ҳисобида зафар қучди.
Кувайт эса дастлабки учрашувда Ветнам билан очколарни бўлишиб олди. Мазкур баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.













