Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Суперлига. Фарғона дербисида “Нефтчи” бир киши кам бўлиб ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 24-турида Фарғона дербиси бўлиб ўтди. Қўқондаги “Марказий” стадионида кечган баҳсда “Нефтчи” меҳмонда “Қўқон-1912”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба орқали фарғоналиклар турнир жадвалида якка пешқадамга айланишди.

Учрашувни фаол бошлаган “Нефтчи” бир қатор хавфли ҳужумлар ташкил этди. Бироқ ҳисобни очиш мезбонларга насиб қилди. 11-дақиқада қарши ҳужумга ўтган “Қўқон-1912” футболчилари жарима майдончасига узатма беришди ва Тома Табатадзе бош билан аниқ зарба йўллаб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди — 1:0.

Ўтказиб юборилган голдан кейин “Нефтчи” тезда ташаббусни ўз қўлига олди. 14-дақиқада Зоран Марушич кучли ва аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Қолган дақиқаларда меҳмонлар босимни кучайтиришди, аммо биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади.

Иккинчи бўлим бошланиши билан “Нефтчи” яна ҳужумга ўтди. 48-дақиқада бурчак зарбасидан кейин Нурмуҳаммад Абдуғаниев яқин масофадан тўпни дарвозага жойлаб қўйди — 1:2. Бироқ қўқонликлар орадан икки дақиқа ўтиб жавоб қайтаришди. Шаҳзод Акрамовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси ҳисобни яна тенглаштирди — 2:2.

57-дақиқада Асилбек Жумаевнинг зарбасидан қайтган тўпни Зоран Марушич дарвозага жойлаб, дубл қайд этди ва “Нефтчи”ни яна олдинга олиб чиқди — 2:3.

Учрашувнинг 61-дақиқасида Нурмуҳаммад Абдуғаниев рақиб ҳужумини қўполлик билан тўхтатгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланди. Шунга қарамай, бир киши кам бўлиб қолган фарғоналиклар ҳужумкор ўйинни давом эттиришди.

86-дақиқада Коффи Куоау ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кириб, кучли зарба билан тўпни дарвозага йўллади ва учрашувдаги сўнгги голни киритди — 2:4.

Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа, “Нефтчи” сафарда муҳим ғалабани қўлга киритиб, Фарғона вилояти дербисида устун келди.

Ўзбекистон Суперлигаси. 24-тур
16 октябрь, 2026 йил · 19:00
“Қўқон-1912” - “Нефтчи” - 2:4
Голлар: 11' — Тома Табатадзе (1:0), 14' — Зоран Марушич (1:1), 48' — Нурмуҳаммад Абдуғаниев (1:2), 50' — Шаҳзод Акрамов (2:2), 57' — Зоран Марушич (2:3), 86' — Коффи Куоау (2:4)
Четлатиш: Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 61' — “Нефтчи”

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:39, 16.10.2026.
Ўқилди: 937 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик