Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

“Машъал”ни бошқарган легионер мураббийлар

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимиз ва воҳа футболида бир қатор кўзга кўринган мутаxасислар ўз ҳиссаларини қўшишган ва айни дамда ҳам фаолият юритиб келишмоқда.

Александр Фомичев

Қозоғистонлик мутаxасис ўз даврида жамоани юқори ўринларга олиб чиқа олди. Тўғри, у бошқарган вақтлари жамоа совриндорлар қаторидан жой олмади аммо шуни таъкидлаш керакки, Фомичев жамоаси “Паxтакор”, “Бунёдкор” ва “Насаф” сингари мамлакатнинг гигантлари билан бемалол беллаша олганди.

Ҳеч бир жамоа “Машъал” майдонидан осонгина дуранг ёки ғалаба қозона олишмаганди. Ўз майдонидаги ҳар бир ўйинда “газчилар” шиддат билан ўйин намойиш этишарди. Ўша пайтлар стадион ҳам мухлисларга тўлар эди. Фомичев ўзининг интервьюларида “Машъал”даги яратилган шарт шароитлар уни тўлиқ қаноатлантирганини бир неча бор таъкидлаб ўтганди.

Фамичевни “Машъал” ўзига таклиф этиб адашмаганди, мутаxасис жамоадан мамнун бўлган ҳолда, ўз ҳоҳиши билан кетди.

 

Александр Xомяков

“Машъал”нинг 1-лигага тушиб кетган даврларида ҳам жамоани тарк этмаган мураббийларидан бири ҳозирги пайтдаги бош мураббийи Александр Хомяковдир. Оғир пайтларда ҳам, бошқа пайтларда ҳам жамоа билан бирга бўлди. Ўтган мавсум якунида турнир жадвалининг 5-поғонасини банд этган “Машъал”нинг жорий мавсумда у қадар ишлари юришмай турибди. Аммо Хомяковнинг ўз шогирдлари билан бу мавсумда ҳам ижобий натижаларни қўлга киритишига мухлислар ишонишади.

“Олмалиқ”дек кучли жамоани иккала даврада ҳам бир хил 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган жамоамиз, ўз уйида “Суғдиёна”, “Бухоро” ва “Қизилқум”дек ўз савиясидан юқори бўлмаган жамоаларга очко улашди. Аммо мавсум ҳали якунланмаганини ҳисобга олсак, Хомяков жамоаси ҳали олдинда турган ўйинларда рақибларидан очко олишига ҳеч шубҳа қилмаймиз, чунки бу мавсум кутилмаган натижалар ва эсда қоларлик воқеалари билан ёдда қолмоқда.

Кубок ярим финалида “Пахтакор”ни доғда қолдирган “Бунёдкор” ҳар икки ўйинда “Нефтчи”га мағлуб бўлган бўлса яна бир финалчи “Насаф” ўз майдонида(!) кутилмаганда “Металлур”га имкониятни бой берди. “Буxоро” билан бўлган нурсиз дуранг (0:0) каби мисоллар фикримизга далилдир.

Шундай экан ҳаммаси олдинда, биз мухлислар эса Александр Хомяковга ишонишда давом этамиз.

Дилшод Сафаров.

Манба: voha.uz
Киритилди: 14:42, 26.09.2015.
Ўқилди: 2821 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.