Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Бугун легионер футболчиларимиз майдонга тушади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ҳозирда бир қатор ўзбекистонлик футболчилар хорижий чемпионатларда фаолият олиб боришмоқда.

Бугун баъзи бир ҳамюртларимиз ўз жамоалари таркибида ўйин ўтказишади. Қуйида бугунги ўйинлар тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

Қатар
Қатар Юлдузлар Лигасида бу мавсумдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиларидан бири Сардор Рашидов тўп сура бошалди. Ўтган турда “Ас-Сайлия” жамоаси дарвозасини ишғол қилган Сардор янги чемпионатдаги голлари ҳисобини очиб олишга муваффақ бўлди. Энди бугун Қатар Юлдзулар Лигасида 3-тур учрашувлари бошланади. Кун доирасидан ўрин олган қизиқарли матчлардан бирида “Ал Жайиш” “Ал Хор”ни қабул қилади. Мазкур ўйинда ҳамюртимиздан гол кутиб қоламиз.

20:00. Ал Жайиш - Ал Хор

Россия
Бугун Россия чемпионатида ҳам навбатдаги тур ўйинлари ўтказилади. 10-тур доирасидан ўрин олган учрашувларда икки нафар ҳамюртимиз майдонга тушиши кутилмоқда. Булар Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Виталий Денисов ҳамда терма жамоамиз сафида анчадан бери кўринмай қолган ярим ҳимоячи Вагиз Галиулинлардир. Денисовнинг клуби ЦСКА меҳмони бўлса, “Уфа” “Анжи” уйига сафар уюштиради.

16:00. ЦСКА - Локомотив М
18:30. Анжи - Уфа

Сербия
Сербия чемпионати ҳам секин-аста ўзининг қизиқарли палласига кириб бормоқда. Бугун Серб Суперлигасида 11-тур учрашувлари давом эттирилади. Мусобақа жадвалида 2-поғонада бораётган Иваницанинг “Явор” клуби бу сафар “Радник” жамоасига қарши меҳмонда баҳс юритади. Мазкур беллашувда миллий терма жамоамизга номзод футболчи саналувчи Ҳусниддин Ғофуровнинг доимгидек асосий таркибда майдонга чиқиши кутилмоқда.

22:00. Радник - Явор

БАА
Бугундан БАА Про Лигасида ҳам 4-тур ўйинлари старт олади. Кун доирасидан ўрин олган қизиқарли баҳслардан бирида ҳамюртимиз Азизбек Ҳайдаров тўп сураётган “Аш-Шабоб” ва “Бани Яс” клублари ўзаро тўқнаш келишади. Мусобақа жадвалида 3-турдан сўнг 7 очкодан тўплаб, 3- ва4-ўринларни бўлишиб турган икки клуб баҳси кўпчиликда қизиқиш уйғотган.

18:30. Бани Яс - Аш-Шабоб

Қозоғистон
Қозоғистон Премьер-Лигасида бугун 27-тур бошланади. Александр Гейнрих тўп сураётган Чимкентнинг “Ордабаси” клуби бугун “Атирау” жамоаси меҳмони бўлади. 3та ўйинга дисквалификация қилинган Гейнрихнинг бугун майдонга қайтиши кутилмоқда.

16:30. Атирау - Ордабаси

Манба: sports.uz
Киритилди: 15:43, 26.09.2015.
Ўқилди: 3780 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6891]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6457]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4076]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2504]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2435]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2098]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2050]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1964]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1883]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1814]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик