ФИФА аҳлоқ қўмитаси олиб бораётган суриштирув ишлари туфайли Мишель Платини ФИФА президентлигига номзодини қўя олмаслиги мумкин.
The Guardian хабарига кўра, Платини ФИФА президенти Йозеф Блаттер каби суриштирувлар тсабабли бир неча кунга ўз лавозимидн четлатилиши мумкин.
Жума куни Швейцария бош прокуратураси Блаттерга қарши иш очди.
Аввлроқ Платини Швейцари ҳуқуқ органларига Блаттердан 2 миллион франк пулни нима учун олганини тушунтиришига тўғри келган эди. Платини бу пулларни аср бошида шартнома бўйича олганлигини айтган. Аммо бу пулларни пулларни тўлаш учун ФИФА га 9 йил керак бўлганини тушунтирмаган.
The Guardian хабарига кўра, ФИФА суриштирув қўмитаси икки амалдорнинг иши бўйича суриштирув юзасидан Швейцария ҳукумати билан ҳамкорлик қилмоқда.