“Интер” ҳужумчиси Мауро Икарди Италия А Серия 6-тури “Фиорентина”га қарши учрашув(1:4) ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.
“Фиорентина” билан баҳсда ўйин бошидан ишимиз юришмади. Иккинчи дақиқадаёқ бизниниг дарвозамизга пенальти белгиланди. Миранданинг биринчи таймда четлатилиши эса ғалаба учун имкониятларимизни баттар тушириб юбордм. Энди эътиборимизни кейинги учрашувга тайёргарлик кўришга қаратишимиз керак, - дейди Икарди.