“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ижтимоий тармоқ орқали уни қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдирди.
“Мени қўллаб-қувватлаган барчага ташаккур. Футболни севувчи инсон учун майдонга туша олмаслик жуда ҳам оғир.
Яна сафга қайтиш учун ҳозир жароҳатдан фориғ бўлишнинг айни вақти. Барчангизни яхши кўраман”, - дея Sports.ru футболчининг Facebook саҳифасидаги фикрини келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Месси “Лас-Палмас”га қарши учрашувда тиззасидан жароҳат олиб, захирага олинганди. Футболчининг 7-8 ҳафтани майдон ташқарисида ўтказиб юбориши тахмин қилинмоқда.
Аввалроқ бир гуруҳ “Барселона” ўйинчилари жароҳатланган Мессини қўллаб-қувватлашганди.













