“ПСЖ” ҳужумчиси Златан Ибрагимович “Манчестер Юнайтед” форварди Уэйн Руни ҳақида илиқ фикрлар айтиб ўтди.
“Руни кўп югуради ва курашувчан футболчи, ўзини асло аямайди. У Криштиану Роналду билан бирга ўйнаган вақтида айнан Уэйн майдонда асосий ишни бажарарди, аммо Роналду кўпроқ гол киритгани сабаб Рунининг меҳнати қадрланмасди.
Рунига қарши эмас балки у билан бир жамоада ўйнашни истардим. Ҳали бундай бахт менга насиб қилгани йўқ, шунга қарамай футбол мухлиси сифатида унинг ўйинидан завқланаман”, – дея Ибрагимович сўзларидан иқтибос келтиради BBC ҳамда Goal.com нашрларига таяниб Sports.ru.