Кириш Регистрация
03/10 20:00 Франция 2-3 Аргентина
04/10 21:30 Наполи - Комо
04/10 23:45 Верона - Венеция
05/10 00:00 Леганес - Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

Чемпионлар лигаси. “Оскар”лари. Роналдудан Матагача

Баҳо:
+ | -

Сешанба ва чоршанба кунлари Чемпионлар лигасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди. Furkat.uz сайти ўз анънасига содиқ қолган ҳолда турнинг энг яхшиларини аниқлаб, уларга “Оскар” ҳайкалчаларини тақдим этади. Албатта норсамий тарзда.

Энг кассабоп филм
Манчестердаги “Орзулар театри”га “Манчестер Юнайтед” – “Волфсбург” (2:1) “фильм”ини томоша қилиш учун 74811 томошабин ташриф буюрди. Бу ЧЛнинг 2-туридаги мутлоқ рекорд натижа эди. Шу тариқа мазкур “фильм” энг кассабопи сифатида эътироф этилди.

Энг яхши сценарий:
“Арсенал” – “Олимпиакос” (2:3). Бу учрашув сценарийси бошқаларга қараганда “нормалный”роқ чиқди. Учрашувда меҳмонлар икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олишди, мезбонлар эса ҳар сафар мувозанатни тиклай олишди. Бироқ Санчес ҳисобни тенглаштирганидан сўнг, 1 дақиқа ўтгач Финнбогасон учинчи бора “Олимпиакос”ни олдинга олиб чиқди. Мезбонлар яна тенглашиб олиш учун имкониятлардан унумли фойдалана олишмади.

Энг яхши трюк

“Манчестер Юнайтед” – “Волфбург” учрашувида мезбонлар ярим ҳимоячиси Хуан Мата тўпни чиройли тарзда Смоллингга етказиб берди ва натижада Крис жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди. Дарҳаҳқиқат испаниялик ажойиб трюкни амалга оширган эди.

Махсус соврин
Ушбу совринга “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду лойиқ кўрилди. Португалиялик “Малмё” билан ўйинда бир йўла 3 та натижани қайд этди. У ниҳоят фаолиятидаги 500-голини киритди. “Реал” таркибидаги урган голлари сонини 324 тага етказиб, клуб тарихидаги энг сермаҳсул футболчига айланди. Шунингдек Чемпионлар лигасида ўзининг 22-“дубл”ини қайд этиб Мессини орқада қолдирди ва бу борада ҳам рекордчига айланди. 3 та натижа учун битта соврин кам! Лекин наилож.

Энг яхши фильм

“Барселона” – “Байер” учрашуви ушбу номинацияга лойиқ кўрилди. “Фильм” жуда қизиқарли тус олди. Айниқса сўнгги 10 дақиқада воқеалар ривожи бутунлай ўзгариб кетди. Якун қандай бўлди? “Барселона” учун “ҳиндча”, “Байер” учун эса “трагедия” билан тугади!

Энг яхши комедия
Қозоғистон кинотеатрида намойиш этилган “Астана” – “Галатасарой” (2:2) “фильм”и энг яхши кинокомедияга айланди. Мазкур баҳсда мухлислар 4 та гол кўришди. Бунинг нимаси комедия дейсизми? Голларнинг 3 таси автогол эвазига содир бўлди. Турклар икки марта, қозоқлар эса бир марта ўз дарвозаларини нишонга олишди.

Энг яхши режиссёр
“Олимпиакос” мураббийи Маркус Силва энг яхши “режиссёр”га айланди. Бразилиялик мутахассис шогирдлари Лондонда “Арсенал” устидан 3:2 ҳисобида зафар қучиб, кўпчиликни ҳайрат кўчаси сари етаклашди. Ушбу мағлубиятдан кейин “канонирлар”нинг гуруҳдан чиқиш имконияти сезиларли даражада пасайган бўлса, герклар яхшигина имкониятга эга бўлишмоқда.

Энг яхши актёр

“ФК Голливуд” актёри Левандовски ушбу номинация бўйича ғолибга айланди. Роберт Загребнинг “Динамо”сига қарши баҳсда “хет-трик”ка эришди. У охирги 7 кун ичида 3 та учрашувда майдонга тушиб ўз ҳисобига 10 та гол ёздириб қўйди. Бундай натижага ҳар қандай ҳужумчи ҳам хавас қилса арзийди.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 16:58, 03.10.2015.
Ўқилди: 4008 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.